Тошкент шаҳрида ШҲТнинг Халқ дипломатияси форуми давом этяпти

    Мазкур форум халқ дипломатиясининг кенг кўламли воситаларидан самарали фойдаланишда фикр алмашиш учун ноёб имкониятдир.

    Бугун, 11 майда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқ дипломатияси форумида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева иштирок этди.

    Сенат Раиси ўз маърузасида халқ дипломатиясининг кенг воситаларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашиш нуқтаи назаридан ушбу анжуман муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

    Форум давлатлараро ва минтақалараро алоқаларни, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлаш, ўзаро англашувга эришиш бўйича цивилизациялараро мулоқотни ривожлантириш, ШҲТ мамлакатлари халқлари ўртасида ишонч ва дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган нуқтаи назарларни шакллантиришдек эзгу мақсадни кўзлайди, – деди Т.Нарбаева.

    Замонавий дунё глобаллашувнинг қарама-қарши тенденциялари таъсирида ўзгариб бораётгани, барқарор ва инклюзив ривожланиши олдида янги хавф ва таҳдидлар пайдо бўлаётганига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз.

    Халқаро терроризм, радикализм ва экстремизм, ксенофобия ва ирқчилик, халқаро тизимнинг етакчи иштирокчилари ўртасида ишонч инқирозининг кескинлашуви, шунингдек, иқлим ўзгариши ва пандемиядан кейинги ривожланиш билан боғлиқ муаммолар ва бошқа кўплаб муаммолар келишилган глобал ҳаракатларни ҳамда минтақавий даражада самарали олдини олиш ва жавоб бериш чораларини биргаликда кўришни талаб қилади.

    Бугун барча мамлакатлар дуч келаётган юқорида санаб ўтилган ва бошқа умумий муаммолар давлатлар бир-бири билан қанчалик чамбарчас боғланганлигини кўрсатмоқда.

    Шунингдек, халқаро вазият мураккаблашган пайтда халқ дипломатияси одамлар ўртасида ўзаро ишонч ва тушунишни мустаҳкамлаш орқали умумий муаммоларни биргаликда ҳал қилиш йўлларини топишнинг самарали воситаси бўлиб хизмат қилади.

    Сайёрадаги 3 миллиарддан ортиқ аҳолини бирлаштирган ШҲТ мамлакатлари (3,2 миллиард) маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши, мамлакатларимиздаги фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириши, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари ҳамкорлигини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиши муҳим аҳамиятга эгадир.

    Таъкидланишича, минтақамизда дўстлик, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш мақсадида парламент дипломатияси орқали хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашаётган қонун чиқарувчи органлар ҳам катта роль ўйнайди.

    Ташкилот барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, қашшоқликка қарши курашиш, барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш учун гендер тенгликни таъминлаш ҳамда хотин-қизларнинг етакчилик салоҳиятини ривожлантириш масалаларида ҳамкорликни янада кенгайтириши зарур эканлиги алоҳида қайд этилди.

    Сенат Раиси таъкидлаганидек, форум юқорида санаб ўтилган йўналишларда эзгу мақсад ва вазифаларни бажариш учун халқ дипломатиясининг кенг кўламли воситаларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашиш учун ноёб имкониятдир.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates