Тошкент шаҳрида уй-жой нархи тушаётгани ростми?

    2022 йилнинг 7 ойида Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бозорида тузилган олди-сотди шартномалари сони салкам 49 мингтани ташкил этгди. Бу республика бўйича тузилган битимларнинг 27 фоизини ташкил этган ҳолда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (48,3 минг) деярли ўзгармаган.

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2021 йилнинг август ойидан 2022 йилнинг август ойигача бўлган давр оралиғида Тошкент шаҳрида уй-жой нархларида қандай ўзгариш рўй берганлигини таҳлил қилди.

    Таҳлил натижаларига кўра, 2022 йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида эски уйларнинг нархи 2021 йилнинг шу давридагига нисбатан ўртача 12 фоизга, янги уйларнинг нархи эса 8,3 фоизга ошган. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, нархлар жорий йилнинг май ойидан бери бирламчи бозорда ҳам (1 кв.м. учун май ойидаги $ 943,6 дан, июль ойида $ 919.9 га), иккиламчи бозорда ҳам ($ 891,1 дан $882,6 га) пасаймоқда.

    Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманаларида уйларнинг нархи Тошкент шаҳри бўйича ўртача нархдан (янги уйлар - 1 кв.м $ 957,2, эски уйлар - $ 888,3) юқори. Энг паст нархлар эса Бектемир ва Сергели туманларида кузатилди.

    Уй-жой нархларининг жиддий ошиши бошқа давлатларда ҳам кузатилди. Масалан, Буюк Британияда уй-жой нархлари жорий йилнинг июнь ойида йиллик 10,7 фоизга ошган ва мазкур ойда йиллик инфляция 9,4 фоизга етган. Бу шундан далолат берадики, кўчмас мулк бозорида нархлар инфляция борасидаги тахминларга тезда таъсир қилади.

    Global House Price Index маълумотларига кўра, юқори инфляция ва ипотека фоиз ставкаларининг кўтарилиши аҳолининг уй-жой сотиб олиш имкониятларини чеклаган бўлишига қарамай, 2022 йилнинг биринчи чорагида дунёнинг 56 та мамлакатида уй-жой нархлари ўртача 10,2 фоизга ошган. Нархларнинг ўсиши глобал ўзгаришлар натижасида пул оқимларининг кўчмас мулк бозорига йўналтирилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

    Таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг 6 ойи давомида давлат дастурлари доирасида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари уй-жой бозорида фаолликнинг сақланиб қолишига хизмат қилган.

    Маълумот учун: мамлакатимизда 2022 йилнинг январь-июль ойларида 41,44 минг кишига 7,6 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари берилди, шундан 5,5 триллион сўм Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан, 1,78 триллион сўм тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган. Мазкур даврда жами ипотека кредитларининг 30,5 фоизи (2,32 трлн. сўм) Тошкент шаҳрининг ҳиссасига тўғри келади. Таққослаш учун, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича 25,3 минг кишига 3,5 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган эди.

    Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозорида уй-жойга бўлган талаб деярли ўзгаришсиз қолган бир пайтда нархларнинг ошишини қурилиш компаниялари ва мулк эгаларининг инфляция ва сўмнинг алмашинув курси бўйича тахминлари билан изоҳлаш мумкин.

    Келгуси йилларда "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси"да аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича белгиланган мақсадларнинг амалга оширилиши кўчмас мулк бозорида нархлар барқарорлигини сақлаб қолган ҳолда, фаолликни таъминлайди. Хусусан:

    - ҳудудларда 14 та уй-жой қурилиш кластери ва 8 та ихтисослаштирилган туман (шаҳар)да қурилиш материалларини ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш орқали қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни 2 баробарга ошириш уй-жой қурилиши таннархини туширишга ёрдам беради;

    - квартира сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидияларнинг келгуси йилларда ҳам давом эттирилиши аҳолининг уй-жой сотиб олиш имкониятларини оширади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates