Тошкент шаҳрида вужудга келган авариявий ҳодисларни тезкор бартараф этилади

    Энергетика 14 январ 2023 706

    Бунинг учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг республика бўйлаб барча ҳудудий филиалларидан қўшимча кучлар сафарбар этилган.

    Ижтимоий тармоқларда электр таъминотидаги узилишлар сабаб аҳоли вакиллари Юнусобод тумани ҳудудий электр тармоқлари корхонаси яқинида йиғилгани акс этган видео тарқалди.

    “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур ҳолат бўйича қуйдагиларни маълум қилди.

    Республикамизда кузатилаётган совуқ шароити туфайли аҳолининг электр энергиясига бўлган талаб ошиши ҳамда кузатилаётган аномал ҳарорат сабаб хонадонларга берилаётган газ босими ҳамда иссиқлик таъминоти ҳароратининг тушиб кетиши сабабли электр таъминотига меъёридан ортиқ юкламалар келиб тушмоқда.

    Тошкент шаҳрининг айрим туманларида юзага келаётган электр тармоқларидаги авариявий ҳодисаларнинг асл сабаби айнан шундай юкламалар сабабли вужудга келмоқда.

    Бугун Юнусобод тумани фуқаролари ҳам электр энергиясияда вужудга келаётган узилишлар сабаб туман электр таъминотига тўпланишган. Аҳолига тушунтириш берилган ҳамда одамлар тарқалган.

    Тошкент шаҳрида вужудга келган авариявий ҳодисларни тезкор бартараф этиш мақсадида бугун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг республика бўйлаб барча ҳудудий филиалларидан қўшимча кучлар сафарбар этилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates