Тошкент шаҳрида замонавий тиббиёт кластери барпо этилади

    Тошкент шаҳрида Корея Республикасининг Эксимбанки билан ҳамкорликда замонавий тиббиёт кластери ташкил этилади.

    Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазири ва бош пудратчи сифатида танланган Кореянинг “Kyeryong” консорциуми раҳбари ўртасида шартнома имзоланди ҳамда қурилиш ишларига расман старт берилди.

    Лойиҳанинг умумий қиймати 149,8 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Шундан 124 миллион доллар — Корея Эксимбанки орқали EDCF кредит маблағлари, 25,8 миллион доллар — Ўзбекистоннинг улуши ҳисобланади.

    Қурилиш натижасида жаҳон стандартларига мос келадиган, IV даражали, қуввати 300 ўринли тиббиёт маркази барпо этилади. Бу ерда 700 нафардан ортиқ тиббиёт ходими учун янги иш ўринлари яратилади.

    Лойиҳа доирасида 130 нафар ўзбекистонлик тиббиёт ходими Корея Республикасида малака оширади, шунингдек, 32 нафар кореялик юқори малакали мутахассислар юртимизга келиб фаолият олиб боради.

    Шифохонада йилига 8,5 мингта юқори технологик операция — юрак-қон томир тизими, трансплантология, нейрохирургия, реабилитация, орқа мия ва бўғим жарроҳлиги бўйича амалга оширилиши режалаштирилган.

    Таъкидлаш жоизки, бундан аввал, 2020 йилда ҳам Корея Республикасининг EDCF фонди иштирокида Марказий Осиё миқёсида ягона бўлган Болалар миллий тиббиёт маркази фойдаланишга топширилган эди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates