Тошкент шаҳрида 8 та автобус йўналишига ўзгартириш киритиляпти

    Транспорт 24 сентябр 2020 1459

    Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида 8 та автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат АЖ хабар берди.

    1). Фарғона йўли кўчасининг Нукус кўчасидан Сайхун кўчасигача бўлган қисми 2020 йил 24 сентябрдан бошлаб автомобиллар ҳаракати учун бир томонлама ёпиш бўлиши муносабати билан, ушбу оралиқда ҳаракатланувчи 7 та автобус йўналишларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади:

    12 ва 81-сонли автобус йўналишларининг Қўйлиқ бозори томон ҳаракати Нукус кўчасидан Амир Темур, Туркистон, КҲАЙ, Меҳржон, 8 март, Сайхун ва Фарғона йўли кўчалари орқали ўзгартирилади;

    26 ва 37-сонли автобус йўналишларининг шаҳар марказидан қайтиш йўналишидаги ҳаракати Т.Шевченко кўчасидан Нукус, Амир Темур, Туркистон, КҲАЙ, Меҳржон, 8 март, Сайхун ва Фарғона йўли кўчалари орқали ўзгартирилади;

    68 ва 93-сонли автобус йўналишларининг Қўйлиқ бозори томон ҳаракати Истиқбол кўчасидан Нукус, Амир Темур, Туркистон, КҲАЙ, Меҳржон, 8 март, Сайхун ва Фарғона йўли кўчалари орқали ўзгартирилади;

    2). Фарғона йўли кўчасидан Уйсозлар кўчасига бурилиш ёпилганлиги сабабли, ушбу чорраҳа орқали ҳаракатланувчи 2 та автобус йўналишларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади:

    12 ва 68-сонли автобус йўналишларининг шаҳар марказидан қайтиш йўналишидаги ҳаракати Фарғона йўли, Жарқўрғон, Иззат, Уйсозлар-2, Уйсозлар кўчалари орқали кейинги ҳаракатлари ўз йўналишларини давом эттирган ҳолда вақтинчалик ўзгартирилади;

    3). Янги Қўйлиқ кўчасидан Фарғона йўли кўчасига чиқиш ёпилганлиги сабабли, ушбу чорраҳа орқали ҳаракатланувчи 2 та автобус йўналишларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади:

    37 ва 55-сонли автобус йўналишларининг шаҳар маркази томон ҳаракати Янги Қўйлиқ кўчасидаги «2-оилавий поликлиника» бекатидан сўнг Файзиобод 9-тор, Файзиобод, Файзиобод 4-тор, Бешкент, Оқбилол 4-тор, Оқбилол кўчалари, Фарғона бозори кўприк ости йўли, Фарғона йўли-Жарқўрғон кўчалари чорраҳаси, Фарғона бозори кўприк йўли ва Фарғона йўли кўчалари орқали кейинги ҳаракатлари ўз йўналишларини давом эттирган ҳолда вақтинчалик ўзгартирилди.

    Фарғона йўли кўчасидаги реконструкция ишлари доирасида автобус йўналишлари ҳаракатига киритилган вақтинчалик ўзгартиришлар тўғрисида умумий чизма

    Йўналишлар ҳаракатига киритилаётган вақтинчалик ўзгартиришлар натижасида, йўналишлардаги қатнов вақтлари ва автобусларнинг оралиқ интервал вақтлари амалдаги вақтлардан ортиши мумкин.

    Кўча-йўл тармоқларида автомобиллар ҳаракатининг вақтинчалик чекланиши ҳолатларига кўра, юқорида келтирилган йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

    Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз" - дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates