Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда ҳаракат бир неча кунга қисман чекланади

    Тошкент шаҳрида 14–17 ноябрь кунлари бир қатор йирик халқаро тадбирлар, жумладан, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилади.

    Шу сабаб айрим кўчаларда вақти-вақти билан транспорт воситалари ҳаракати қисман чекланиб, улар учун айланма ҳаракат ташкил этилади, дея хабар берди ИИВ матбуот хизмати.

    Жумладан, 15 ноябрь куни соат 14:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий, Ганга кўприги кесишмасидан Абдулла Қодирий, Қорасарой, Зарқайнар кўчалари чорраҳасигача ёпилиб, ҳайдовчилар Себзор ва Нурафшон кўчалари бўйлаб ҳаракатланишлари мумкин.

    Шу куни соат 9:00 дан 19:00 гача Абдулла Қодирий, Қорасарой кўчалари чорраҳасидан Қорасарой кўчаси бўйлаб, Нурафшон, Қорасарой кўчалари чорраҳасигача ёпилиб, ҳайдовчилар Қорасарой кўчасидан кичик ҳалқа йўлигача ҳамда Нурафшон кўчасидан Себзор кўчаси бўйлаб ҳаракатланишлари мумкин бўлади.

    Шунингдек, 16 ноябрь куни соат 10:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов, Ботир Зокиров кўчалари чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб, Ислом Каримов, Фурқат кўчалари чорраҳасигача вақти-вақти билан қисман ёпилади. Ҳайдовчилар Ботир Зокиров, Алишер Навоий кўчалари ҳамда Олмазор, Бешёғоч кўчалари орқали Фурқат кўчасига ўтишлари мумкин.

    Соат 9:00 дан 15:00 гача Ислом Каримов, Фурқат чорраҳасидан Фурқат кўчаси иккинчи даражали йўл бўйлаб Хадра майдонигача ёпилиб, ҳайдовчилар Алишер Навоий ва Ислом Каримов кўчалари бўйлаб ҳаракатланишлари мумкин бўлади.

    Шу билан бирга, мазкур тадбирлар муносабати билан 14–17 ноябрь кунлари ҳудудлардан келаётган юк ташувчи транспорт воситаларининг Тошкент шаҳрига кириши чекланади. Шаҳар марказида эса юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади.

    Халқаро тадбирлар доирасида белгиланадиган вақтинчалик чекловлар сабабли водийдан воҳага ҳамда воҳадан водийга ҳаракатланиш Д-012 автомагистраль йўли орқали амалга оширилади.


    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates