Тошкент шаҳридаги бепул ПЗР тест таҳлили ўтказадиган лабораториялар бўйича маълумот берилди

    Саломатлик 18 январ 2022 1141

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати куни кеча Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус COVID поликлиникалари фаолияти йўлга қўйилгани, уларда коронавирусга қарши ПЗР тест синамалари ҳар куни 24 соат давомида топшириш мумкинлиги, шунингдек, поликлиникалар манзиллари ҳақида маълумот берган эди.

    Бундан ташқари, юртдошларимиз Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларида ҳам шундай имкониятдан фойдаланишлари мумкинлигини маълум қилди.

    Қуйида ушбу хизматнинг пойтахтимиздаги 12 та ПЗР таҳлили ўтказиш лабораторияси манзиллари ҳақида маълумот берди.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси
    Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй.

    Учтепа тумани бўлими лабораторияси
    Учтепа тумани, Чилонзор 21.

    Сергели тумани бўлими лабораторияси
    Сергели тумани, Сергели 3-14.

    Чилонзор тумани бўлими лабораторияси
    Чилонзор тумани, Лутфий-4-14.

    Юнусобод тумани бўлими лабораторияси
    Юнусобод тумани, Юнусобод 8-34.

    Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси
    Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.

    Бектемир тумани бўлими лабораторияси
    Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй.

    Миробод тумани бўлими лабораторияси
    Саракўл кўчаси, 76-уй.

    Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси
    Хадра массиви, 17 А-уй.

    Яшнобод тумани бўлими лабораторияси
    Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.

    Яккасарой тумани бўлими лабораторияси
    Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.

    Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади
    Сергели тумани, Сергели 3-14.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу лабораторияларда ПЗР тест таҳлиллари ҳар куни 24 соат давомида бепул ўтказилади.