Тошкент шаҳридаги Амити Университетида кириш имтиҳонлари илк маротаба онлайн ўтказилди

    Таълим 1 июл 2020 6265

    Тошкент шаҳридаги Амити университетида биринчи босқич имтиҳонлари бўлиб ўтди. Имтиҳонлар онлайн шаклда ўтказилиб, унда сунъий интеллект технологиялардан фойдаланилди.

    Ушбу тизим Ўзбекистонда биринчи маротаба жорий қилиниб, биринчиларидан бўлиб Тошкент шаҳридаги Амити университетида қўлланилди.

    Тизим имтиҳон пайтида номзодларнинг юзларини, овозларини ва ҳаракатларини таҳлил қила олади. Абитуриентлар ҳамда имтиҳон жараёнида тестдан ўтиш учун бошқа ахборот манбаларидан фойдалана олмайдилар. Бу ўз навбатида, имтиҳон жараёнларини ҳаққоний ва шаффоф ўтишини таъминлаб беради.

    Имтиҳонларнинг биринчи кунида Халқаро тайёргарлик курси (International Foundation Study) йўналиши бойича жами 700 нафарга яқин абитуриент имтиҳон топширди. Имтиҳон давомида абитуриентлар хатти-ҳаракатлари махсус платформа орқали Ҳиндистон томондан бириктирилган 56 та профессор-ўқитувчилари томонидан назорат қилинди.

    Эслатиб ўтамиз, навбатдаги имтиҳонлар 18 ва 19 июль кунлари бўлиб ўтади.

    Манба: Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates