Тошкент тиббиёт академиясида халқаро курс иш бошлади

    Таълим 12 октябр 2020 792

    Тошкент тиббиёт академиясида пандемия шароитида тиббий таълимни ташкил этиш бўйича халқаро курс бошланди.

    Tошкент тиббиёт академиясида Вилнюс университети ва Европа тиббиёт мактаблари Ассоциацияси билан ҳамкорликда Германиянинг Xалқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) кўмагида янги «Кредит-модуль тизими бўйича ўқув жараёнини бошқариш» замонавий малака ошириш курси ташкил этилди.

    Ўқув жараёни Европанинг етакчи университетлари амалиёти асосида тақдим этилди.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йил февраль ойида Tошкент тиббиёт академияси мамлакатдаги тиббиёт олий ўқув юртлари орасида биринчи бўлиб Европа тиббиёт мактаблари Ассоциациясининг ҳақиқий аъзоси сифатида қабул қилинганди.

    Шу йил TТАда GIZ лойиҳаси доирасида катта ишлар амалга оширилган бўлиб, улардан замонавий тиббий технологиялар учун роботлаштирилган симуляторлар ҳамда замонавий симуляция ускуналари билан жиҳозланган инновацион марказ (қиймати ярим миллион евродан ортиқ) ташкил этилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates