Тошкент вилоятидаги тиббиёт муассасаларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда

    Мамлакатимизда 2-3 миллиард киловатт соат электр энергиясига қўшимча талаб бор. Келгуси беш йилда эса бу эҳтиёж 10 миллиард киловатт-соатга ошиши кутилмоқда.

    Бундай вазиятда энг самарали йўл — уй, корхона, боғча, мактаб ва шифохоналарда муқобил энергиядан фойдаланишни кўпайтиришдир. Шу боисдан, Тошкент вилоятида ҳам қайта тикланувчи энергия ускуналарини кенг жорий этиш, бу борада аҳолини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

    Шу мақсадда, вилоятдаги 54 та оилавий шифокорлик пункти поликлиникаларига замонавий қуёш электр панеллари ўрнатиш учун маблағлар ажратилди.

    Шунингдек, маҳаллий бюджетнинг иқтисод қилинган қисмидан Чиноз тумани тиббиёт бирлашмасига электр трансфарматор ўрнатиш, Паркент тумани Тиббиёт бирлашмасининг хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларини 15 турдаги замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, 2-сонли вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш учун ҳам маблағлар йўналтирилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates