Тошкент вилояти марказида янги шахмат майдончаси ташкил этилди

    Тошкент вилоятининг маркази ҳисобланган Нурафшон шаҳрида, вилоят ҳокимлиги биносининг ёнгинасидаги боғда шахмат майдончаси ташкил этилди.

    Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда вилоятни комплекс ривожлантириш, аҳоли учун барча шарт-шароитларни яратиш ва уларни соғлом турмуш тарзига жалб этишда мунтазам спорт билан шуғулланишлари учун барча имкониятлар йўлга қўйилмоқда.

    Боғ марказида яратилган шахмат майдончаси ҳамма қатори оммавий ахборот воситалари ходимларида ҳам қизиқиш уйғотган.

    Шунингдек, аҳоли соғлом турмуш тарзини яхшилаш учун йўлга қўйилган бу каби лойиҳалар вилоятнинг ҳар бир ҳудудида барпо этилиши мумкинлиги таъкидланади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates