Тошкент вилояти Туркиянинг Хатай провинцияси билан ҳамкорликни йўлга қўяди

    Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Туркия Республикасининг Хатай провинцияси ҳокими Лютфи Саваш бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Учрашувда металлургия саноати, савдо-сотиқ, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш каби йўналишларда ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва истиқболлари муҳокама этилди.

    Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия президентларининг дўстона муносабатлари, биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида мамлакатларимиз ўртасида турли соҳадаги ҳамкорлик кенгайди. Шуни эътиборга олиб, икки вилоят турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириши ва бу орқали ҳудудларнинг ривожлантиришга эришилиши бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг амалий самарасидир.

    Мулоқот давомида меҳмонларга ҳудудларнинг ихтисослашуви, тадбиркорлик фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар, ички имконият, қурилиш ва бунёдкорлик, аҳоли учун яратилаётган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

    Хусусан, Хатай провинцияси темир-пўлат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ривожланган. Логистика нуқтаи-назаридан Туркиядаги учинчи вилоят ҳисобланади. Қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотлари, айниқса, цитрус меваларнинг 17 фоизи мазкур ҳудуддан экспорт қилинади. Умуман олганда, иқтисоди ва саноат соҳасидаги имкониятлари жиҳатидан мамлакат бўйича еттинчи ўринда туради.

    Мазкур делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Искандарун шаҳрининг савдо-саноат палатаси раиси ҳам келган бўлиб, унга 7 мингдан ортиқ Хатайлик ишбилармонлар аъзо ҳисобланади. Шунингдек, Антакия шаҳрининг махсус саноат зонаси вакиллари ҳам ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида Тошкент вилоятида бўлиб турибди. Улар билан биргаликда бир қатор туркиялик тадбиркорлар ҳам B2B учрашувларида қатнашади.

    Даврон Ҳидоятов делегация аъзоларига Тошкент вилоятида Хатай провинцияси саноат зонасининг филиалини очиш, икки давлат тадбиркорлари ҳамкорликда ишни ташкил қилиш бўйича таклиф билдирди. Туркиялик меҳмонлар бу ташаббусни юқори баҳолади.

    – Тошкент вилоятига фақат саёҳат учун эмас, балки ҳудуд тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорлик қилиш учун келдик, – дейди Хатай провинцияси ҳокими Лютфи Саваш. – Бизнинг тадбиркорларимиз ҳам ўзбекистонлик қардошлар билан бирга янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор. Учрашувда бу борадаги амалга оширилиши лозим бўлган ишларни атрофлича муҳокама қилдик. Бизнинг таклифларимизга берилаётган эътибордан мамнунмиз.

    Таъкидлаш жоизки, мулоқотдан кўзланган асосий мақсад яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳудудлар тажрибасини кенг тарғиб қилиш ва янги ишлаб чиқариш тармоқларини ташкил этишга қаратилган.

    Учрашув доирасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates