Тошкент вилояти ветеринар ва чорвадорларига велосипед ҳамда термосумкалар топширилди

    Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, унинг туман бўлимлари ҳамда ҳудудий “Чорванасл” марказларида меҳнат қилаётган бир гуруҳ мутахассислар уларга берилган велосипед ва махсус жиҳозланган термосумкаларни қабул қилиб олди.

    Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бугун ветеринария хизмати ходимлари томонидан ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш, қорамолларни сунъий уруғлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларни самарали ташкил этиш мақсадида жойларда фаолият олиб борувчи ветеринария мутахассислари учун янги имкониятлар яратилмоқда.

    Тадбирлар давомида шунингдек, чекка ҳудудларда жойлашган аҳолига тегишли қорамолларни сунъий уруғлантириш ишлари учун қулайлик яратиш мақсадида техник осеменаторларга зарур асбоб-ускуналар, 98 та сунъий уруғлантириш жамланмалари берилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates