Тошкент вилоятида 240 мвт қувватга эга иссиқлик электр станцияси қурилади

    Энергетика 19 август 2021 959

    19 августда Туркиянинг «Cengiz Enerji» компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 МВт бўлган янги иссиқлик электр станциясининг қурилиш майдонига оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил қилинди.

    Унда таъкидланганидек, қурилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 2 февралда «Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

    Мазкур қарорга асосан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Туркиянинг «Cengiz Enerji» (инвестор), «Cenergo» (лойиҳа компанияси) компанияси ўртасида инвестиция битими имзоланган.

    Мазкур ИEС ишга туширилгандан сўнг, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Cengiz Enerji» ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида имзоланган битимга мувофиқ, ишлаб чиқарилган электр энергиясини «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 25 йил давомида кафолатланган тарзда сотиб олади.

    Қибрай туманида 3,7 гектар ер майдонида қурилаётган мазкур янги иссиқлик электр станцияси жорий йилнинг декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates