Тошкент вилоятида Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда

    Тошкент вилоятида 27 сентябрь – Бутунжаҳон туризм кунига бағишланган маданий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

    Айтиш жоизки, ҳар йили вилоят ҳудудларида 27 сентябрь — Халқаро сайёҳлик куни муносабати кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ҳамда саёҳатлар ташкил этилади.

    Хусусан, бугун Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Нурафшон, Чирчиқ шаҳридаги бир қатор диққатга сазовор манзилларда ташкил этиладиган маданий тадбирлар шулар жумласидандир.

    Маълумот учун айтиш жоизки, ушбу сана БМТнинг Халқаро туризм ташкилоти – UNWTO томонидан илк бор 1979 йилда Испаниянинг Торремолинос шаҳрида таъсис этилган. Ўшандан бошлаб 27 сентябрь бутун дунёда Халқаро туризм куни сифатида кенг нишонланади.

    Мамлакатимиз Жаҳон сайёҳлик ташкилотига 1993 йилда аъзо бўлган.

    Тошкент вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates