Тошкент вилоятида 3 мингдан ортиқ уй-жойлар қурилади

    Урбанизация 14 апрел 2021 968

    Тошкент вилоятида бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида кўп квартирали уй-жойлар қурилади.

    2021 йилда янги тартиб доирасида вилоят бўйича “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ томонидан қишлоқ жойларда жами 40 та кўп қаватли

    800 та хонадонли ва тадбиркорлар томонидан 73 та кўп қаватли 2 200 та хонадонли уй-жойлар қурилади. Бундан ташқари, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида вилоят бўйича 500 та якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш белгиланган ҳамда 1970 та оилага субсидия тўлаб берилади.

    Кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади.

    Даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки 5 йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун субсидия берилади.

    Қарз олувчиларга уларнинг хоҳишига кўра ипотека кредити бўйича тўловларни аннуитет ёки дифференциал усулида амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокими Д. Ҳидоятов №162-сонли қарорни имзолади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates