Тошкент вилояти ҳокимлигининг хабар беришича, ушбу ажратиб берилган нуқталарда микро гидроэлектр станцияларни қуриш учун ташаббускорларни аниқлаш мақсадида ер майдонлари аукцион савдога чиқарилади.
Микро гидроэлектр станциялар Пискент, Оҳангарон, Бекобод, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ, Қибрай, Чиноз, Бўка, Янгийўл, Зангиота туманлари ва Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Чирчиқ шаҳарларида қурилади.
Маълумот учун, бундан аввал вилоятда 43 та микроГEС қурилиши учун ер майдонлари ажратиш тўғрисида вилоят ҳокимининг тегишли қарори имзоланган эди.
Айтиш мумкин, 264 та нуқтада мазкур иншоотларни қуриш учун аниқ ҳудудлар белгилаб олинган бўлса, шу кунга қадар, 102 та ҳудудда кичик ГEСлар қурилиши учун ер майдонлари ажратилган, ҳозирда қурилиш ишлари бошланган.


