Тошкент вилоятида бу йил 800 миллион куб метр сувни тежаш кутилмоқда

    Мутаҳассисларнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигининг пасайиши, баъзи ҳолларда эса бой берилиши сув тақчиллиги билан боғлиқ.

    Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда Тошкент вилоятида 22 минг 400 гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилган. Бу ҳақида вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида хабар берилди.

    Жумладан, 13 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш, 5 минг гектарда ёмғирлатиб суғориш, 4 минг 400 гектар майдонда эгилувчан қувурлар билан суғориш технологиясини жорий қилиш белгиланган.

    Вилоятда сувдан самарали фойдаланиш ва сув ресурсларини тежаб ишлатиш мақсадида белгиланган нормага нисбатан 800 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш кутилмоқда.

    Биргина мисол, 2020 йилда “Bo’stonliq Kartoshkachilik Markazi” МЧЖ томонидан ғалла, пиёз, карам, сабзи, картошка ва дуккакли экин етиштириш учун 655,6 гектар майдонда ёмғирлатиб (спринклер) суғориш технологияси жорий қилинди. Бу каби саъй-ҳаракатлар жойларда тизимли равишда олиб бориляпти.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates