Тошкент вилоятида ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят аниқланди

    Қонунбузар воқеа жойида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Фуқаро С.Х. Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБга фирибгарлик содир этилгани ҳақида мурожаат қилди. Ариза асосида вилоят прокуратураси ҳамда ИИВ ЖҚББК ва ИЖҚКБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, жараён ўрганилди.

    Аниқланишича, 2019 йилда Янгийўл туман ҳокимлиги томонидан фуқаро М.Б.нинг номига тенг шерикчилик асосида “Ёшлар меҳнат гузари ишлаб чиқариш цехлари” мажмуасини қуриш учун Янгийўл тумани "Чортоқ" маҳалласи ҳудудидан 2 гектар ер майдони ажратилган. С.Х. ўзининг жиноий шериклари билан биргаликда ернинг 1 гектарини 400.000 АҚШ доллари эвазига сотишга келишиб, ундан ўзаро келишилган пулларнинг 30.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Маълумот учун, мерос қилиб қолдирилган умрбод (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкалари олди-сотдисига йўл қўйилмайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates