Тошкент вилоятида гидроэнергетика соҳасида янги ГЭСларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш ишлари билан танишув

    Қарийб 85 йилдан буён ишлаб келаётган ГЭСнинг 4 та агрегати ишлаш қувватини самарадорлигини йўқотиб, таъмирга муҳтож бўлиб қолган эди.

    “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан ОАВ вакиллари учун медиа-тур уюштирилди.

    Медиа-тур қатнашчилари Тошкент вилоятида гидроэнергетика соҳасида янги ГЭСларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш борасида сўнгги 4 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда соҳада жадал суръатларда олиб борилаётган янги инвестициявий йирик лойиҳалар, янги гидроенергетик қувватлар билан яқиндан танишишга муясссар бўлди.

    Дастлаб Чирчиқ шаҳрида барпо этилган Чирчиқ-Бўзсув трактида жойлашган янги “Камолот” ГЭСда илк бор тажриба сифатида “капсула” усулида гидроагрегатлар ўрнатиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида тўлиқ берилди.

    Мазкур ГЭСда ОАВ вакиллари учун “Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК директори Абдурасул Шодмонов, бош пудратчи корхона вакили Асмандиёр Зайдуллаев ҳамда хитойлик ҳамкор мутахассислар билан гидроиншоотнинг техник характеристикаси, гидроэнергетик қувватлари, замонавий стандартларга жавоб берадиган технологик қурилмалари борасида интервьюлар ҳам ташкил этилди.

    Кейинги манзил, “Чирчиқ ГЭСлар каскади” унитар корхонаси таркибидаги Оқ-қовоқ ГЭС-1 (ГЭС-10) бўлди.

    –Ушбу объектда ОАВ учун ГЭСда олиб борилаётган модернизация жараёнлари, ГЭСнинг тарихи ва Чирчиқ ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни борасида мутахассислар томонидан зарурий маълумотлар берилди, – деди"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раисининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот хизмати бошлии Равшан Байкулов.

    – Медиа-турнинг кейинги объекти “Қодирия ГЭСлар каскади” унитар корхонаси таркибидаги “ГEС-3”да давом эттирилди. Чирчиқ-Бўзсув сув-энергетик трактидаги “Қодирия ГЭСлар каскади” унитар корхонаси таркибидаги Қодирия ГЭС (ГЭС-3) да олиб борилган модернизация жараёнлари якунлари ҳамда ушбу ГЭС фаолияти биланҳам яқиндан танишилди.

    шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, 1933 йилда қурилган мазкур ГЭСнинг ўрнатилган умумий қуввати 13,2 МВт дан иборат. Қарийб 85 йилдан буён ишлаб келаётган ГЭСнинг 4 та агрегати ишлаш қувватини самарадорлигини йўқотиб, таъмирга муҳтож бўлиб қолган эди. Модернизация ишлари якунланганидан сўнг, ГЭСнинг умумий қуввати 15,34 МВт га етказилди. ГЭСнинг йиллик ўртача электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичи 124 млн.кВт.соатга етказилди.

    Гидроэнергетика соҳасининг тараққиёти мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ва қувватларини ошириш билан бирга, янги ГЭСлар қурилаётган, модернизация қилинаётган гидротехник иншоотлар жойлашган ҳудудлар аҳолисининг турмуш фаровонлигини ошишига, ишлаб чиқариш субектларининг электр қувватлари билан таъминланишига мустаҳкам замин яратади.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates