Тошкент вилоятида глобал инвестициявий форум ўтказиш бўйича келишувга эришилди

    Туризм 20 январ 2021 2301

    Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов кеча Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Учрашувда Ўзбекистон туризм тармоғининг замонавий ривожланишига оид маълумот тақдим қилинди. Бугун соҳа тубдан ислоҳ қилинаётгани, бундан кўзланган мақсад туризмни миллий иқтисодиётни ривожлантиришнинг стратегик йўналишига айлантириш экани қайд этилди.

    Шунингдек, Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган «Uzbekistan: safe travel guaranteed» санитария-гигиеник протоколи, чет эл фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш тартиби, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм университети ва ушбу соҳага ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари фаолияти тўғрисида сўзлаб берилди.

    Таълим туризм соҳасини янада ривожлантириш ва қайта тиклаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди. Томонлар Ўзбекистондаги соҳага оид касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини сертификатлаш мезонларини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди. Ушбу чора сайёҳлик тармоғида миллий кадрларнинг касб стандартлари ва маҳоратини ошириш, шунингдек, профессионал кадрларнинг ушбу йўналишдаги жаҳон бозорига фаол киришига имкон беради.

    Суҳбатдошларнинг фикрига кўра, ҳамкорликнинг яна бир йўналиши туризм соҳасига сармояларни жалб қилишни қамраб олиши керак.

    UNWTO Бош котиби Тошкент вилояти сайёҳлик салоҳияти, хусусан, Амирсой тоғ-чанғи курортида яратилган шароитлар билан танишиб, Ўзбекистон пандемия даврида туризмга сармоя киритишда давом этаётган кам сонли давлатлардан бири эканини қайд этди.

    Томонлар 2021 йил июнь ойида (жаҳондаги санитария-эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда) Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида UNWTO шафелигида глобал инвестициявий форум ўтказиш бўйича келишувга эришди.

    Зураб Пололикашвили UNWTO Италия билан биргаликда биринчи болалар сайёҳлик форумини ташкил қилишни режалаштираётганини маълум қилди ҳамда ушбу анжуманда ёш сайёҳларни тарбиялаш бўйича Ўзбекистон тажрибаси тақдимотини ўтказиш таклифини илгари сурди. 2022 йил иккинчи болалар сайёҳлик форумини Ўзбекистонда ўтказиш имкониятларини кўриб чиқишни сўради.

    Музокараларда Ўзбекистон зиёрат туризмини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    UNWTO раҳбари Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги бой меросини эътироф этиб, халқаро ташкилот ҳар икки йилда бир марта ушбу мавзуда тадқиқот ўтказишини таъкидлади. У республиканинг тарихий меросини ўрганиш бўйича кўрсаткичларни ушбу тадқиқотнинг 2021 йилда чоп этиладиган навбатдаги сонига киритишни таклиф қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates