Тошкент вилоятида инсон ҳаёти сақлаб қолинди

    Жорий йилнинг 21 январь куни соат 18:44 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

    Қайд этилишича, Пискент тумани "Намуна" маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган "УАЗ" юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетган.

    Ҳодиса оқибатида автомашина ҳайдовчиси юк машина салони ичида қисилиб қолган.

    Зудлик билан айтилган манзилга Олмалиқ ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида ҳайдовчини машина салонидан чиқариб олган ва биринчи тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатилиб, шифохонага юборилган.

    Тезкорлик билан амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида бир инсон ҳаёти сақлаб қолинди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates