Фуқаро Т.А.дан келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулотларини нима сабабдан сақлаётгани сўралганда фуқаро А.Т. балиқ боқишлигини, гўшт маҳсулотини балиқларга беришини маълум қилди.
Ушбу келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулотларини Янгийўл тумани Э.Қовунчи маҳалласи ҳудудида жойлашган чиқинди йиғиш майдонига олиб борилиб, ветеринария мутахассислари иштирокида ёқиш йўли билан йўқ қилинди.
Фуқаро А.Т.га нисабтан ветеринария-санитария қоидаларига зид равишда гўшт маҳсулотини сақлаганлиги учун ветеринария ходимлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Тошкент вилояти ИИББ ППХ ва ЖТСБ
Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси