Тошкент вилоятида ўтган 6 ой давомида 8 минг 493 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди

    Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан ваколатли ташкилот ва корхоналарнинг давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолияти ўрганилганда, айрим ташкилотлар фаолиятида тизимли муаммолар ва қонунбузилишлар аниқланди.

    Хусусан, жорий йилнинг ўтган олти ойида хизмат кўрсатувчи ташкилотларда 42 маротаба ўрганиш, жумладан, 14 таси мурожаатлар асосида ва 33 маротаба мониторинг тадбирлари ўтказилди.

    Унда ваколатли органлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида 8 мингдан ортиқ қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Буларнинг 5 минг 137 тасида муддат бузилган бўлса, 52 та ҳолатда мурожаатлар асоссиз рад этилган. Шунингдек, 2 та ҳолатда ортиқча ҳужжат талаб этилиб, 6 та ҳолатда эса тўғридан тўғри хизмат кўрсатилган. 3 минг 293 та давлат хизматлари кўрсатилишига оид бошқа қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, масъул шахсларга нисбатан таъсир чоралари қўлланилган.

    Қонунбузилиш ҳолатлари идоралар кесимида таҳлил қилинганда ҳокимликлар томонидан 3 153 та, газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан 1 299 та, ер ресурслари ва кадастр хизмати томонидан 760 та қонунбузилиши ҳолати аниқланган.

    Шунингдек, 373 та ҳолатда қурилиш бўлими, 101 та соғлиқни сақлаш соҳасида, 84 тасида солиқ органлари тизимида, 69 та ҳолатда электр таъминоти корхонасида, 2 083 тасида эса бошқа хизмат кўрсатувчи идоралар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилди.

    Бошқарма томонидан ваколатли идораларга 436 та огоҳнома, 46 та тақдимнома киритилди. 71 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилиб, 1 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. 94 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

    Тошкент вилояти адлия бошқармасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатишда айрим қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани аниқланиб, улар юзасидан тегишли таъсир чоралари кўрилмоқда.

    Аббос Аҳмедов,

    Давлат хизматлари кўрсатилиши

    устидан назорат қилиш

    бўлими бошлиғи

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates