Тошкент вилоятида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Фуқаро Қ.Ш.га 4 000 АҚШ долларини 52 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.Х. ва Б.Р. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Қ.Ш.га 4 000 АҚШ долларини 52 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

    Шу каби, Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.П. (муқаддам ЖКнинг 177-моддаси билан судланган) ва Н.П. ўзаро тил бириктириб, фуқаро К.Ш.га 3 800 АҚШ долларини 49,3 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан 4 280 АҚШ доллари, 18,5 минг Россия рубли, 10 минг қозоқ тенгеси ва 31,2 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates