Тошкент вилоятида «Яшил жамоат парклари» ташкил этилади

    Яшил сайёра 9 феврал 2022 3497

    Вилоят ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш мақсадида 2022 йилнинг баҳор мавсумида 10 миллион 142 минг мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари, қаламчалар экиш белгиланган.

    Мазкур ишлар учун вилоятнинг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 636 миллион сўм маблағ йўналтириляпти.

    Ҳудуднинг иқлим шароити ва ер унумдорлигидан келиб чиқиб, қурғоқчиликка чидамли дарахт кўчатлари экилиши режа қилиняпти. Ўз навбатида 2021 йил куз мавсумида экилган дарахтларнинг 90 фоизи натижа бериши кутилади.

    Муҳими, экилган кўчатларни соғлом ўсишини таъминлаш мақсадида уларнинг парваришлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, яшил майдонларни суғориш учун 530 километр узунликдаги ирригация тизими талаб этилган бўлиб, шундан 225 километр қисми янгидан қуриладиган ва 135 километр таъмирланадиган ирригация тармоқлари ҳисобланади.

    Шу билан бирга, суғориш тизими учун талаб этиладиган 176 та қудуқлардан 45 таси янгидан қуриладиган ва 24 таси таъмирланиши бўйича вазифалар белгиланди.

    Жойларда 241 километр қўшимча ариқлар қазилиши, 118 километр узунликдаги томчилатиб суғориш тизими жорий этилади. Махсус насосларни ўрнатиш орқали экилган дарахт кўчатларини суғориш йўлга қўйилади.

    Белгиланган режадан ташқари, вилоятнинг шаҳар-туманларида кўчат экилиши мумкин бўлган 205 гектар бўш ер майдонлари аниқланди. Ушбу майдонларга суғориш тизимини йўлга қўйган ҳолда 128 минг дона дарахт экиш орқали кўкаламзорлаштириш ишлари амалга ошириш режалаштирилди.

    Шунингдек, «Яшил боғлар»ни барпо этиш бўйича 2022-2024 йилларда қиймати 5 миллиард 920 миллион сўмлик 116,6 гектар ер майдонида ташкил этилади.

    Хусусан, мазкур йилларда 66 гектардан зиёд майдонда «Яшил жамоат парклари»ни ташкил этилиш бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.

    Бунинг учун махсус техникалар ҳам жалб этилган, деб хабар беради Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates