Тошкент вилоятининг экспортдаги ҳамкорлиги ўзини оқлаяпти(ми)?

    Ўтган вақт давомида инвестиция доирасида амалга оширилган 1362 та саноат ва қишлоқ хўжалиги корхонасининг 257 таси экспортга жалб этилиб, улар томонидан ўтган 4 йилда амалга оширилган экспорт ҳажми 967 млн. долларни ташкил этди.

    Сўнгги йилларда республикада экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш ва қўшни давлатлар билан алоқаларни яхшилашга қаратилган чоралар натижасида Тошкент вилоятида ҳам экспорт ҳажмини ошириш учун қулай имконият яратилмоқда.

    Рақамларга эътибор қилсангиз, 2017 йилда вилоятда 265 та корхона томонидан 39 та давлатга 158,1 млн. долларлик экспорт амалиётлари бажарилган.

    2020 йилга келиб амалга оширилган экспорт ҳажми 639,6 млн. долларга, экспортёр корхоналар сони 751 тага, маҳсулотлар тури эса 582 тага ошган.

    Ўз навбатида, 2021 йилнинг январь-август ойларида вилоятнинг жами экспорти ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 37,7 фоизга ўсган.

    Мисол учун, этил спирти, маиший рўзғор буюмлари, турли хилдаги кўзойнаклар, гиламлар, гўшт маҳсулотлари, аёллар ва эркаклар оёқ кийимлари, қурилиш материаллари хорижга жўнатилган.

    Жорий йилда вилоят экспорт географияси янада кенгайиб, ҳудудий экспортерлар томонидан Жанубий Корея, Чехия, Япония, Сербия, Греция, Миср, Муғулистон, Гонконг, Босния ва Герцоговина, Сурия, Ливан, Яман, Люксенбург, Чили, Лаос, Норвегия, Қатар, Шри-Ланка, Португалия, Руминия, Аргентина, Венгрия каби ўттиздан ортиқ давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

    Ўтган вақт давомида инвестиция доирасида амалга оширилган 1362 та саноат ва қишлоқ хўжалиги корхонасининг
    257 таси экспортга жалб этилиб, улар томонидан ўтган 4 йилда амалга оширилган экспорт ҳажми 967 млн. долларни ташкил этди.

    Масалан, биргина 2020 йилда Бўстонлиқ туманидаги “OSBORN TEXTILE” МЧЖ Қозоғистон, Россия, Туркия, Арманистон, Украина, Беларусия, Болгария, Веьтнам, Греция, Италия, Корея, Литва, Малдова, Польша, Сербия, Тайван ва Чехия давлатларига 56,9 млн. долларлик текстил маҳсулотлари етказиб берган.

    Зангиота туманидаги "TECHNOLOGIES OF REAL TIME" МЧЖ томонидан эса жаҳон стандартларига жавоб берадиган автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилиб, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Украина, Беларуссия ва бошқа давлатларга 4,6 млн. долларлик маҳсулот сотилган.

    Ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи Янгийўл туманидаги “NEW WAY INDUSTRIES” МЧЖ дуккакли маҳсулотларни Озарбайжон Венгрия, Веьтнам, Германия, Ҳиндистон, Голландия давлатларига 14,2 млн. долларлик ҳажмда етказиб берган бўлса, Бўка туманидаги “TNA AGRO INVEST” МЧЖ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш орқали Афғонистон, Белгия, Германия, Қозоғистон, Покистон, Россия давлатларига 1,6 млн. долларлик маҳсулотлар экспортини амалга оширган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates