Тошкент халқаро аэропортида илк бор ўзбек миллий мақом мусиқаси янгради

    Ўзбекистон Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов раҳбарлигидаги Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ўзбек миллий мусиқа ансамбли пойтахт аэропортида илк бор чиқиш қилди.

    5 декабрь куни Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залида илк бор миллий мусиқалар янгради. «Мақом» ўзбек миллий санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган концертда пойтахтимиз аэропорти йўловчиларига чуқур мазмунга эга, миллий маданиятни ўзида мужассам этган ноёб ва мукаммал мусиқа жанри тақдим этилди.

    Концертдан кўзланган мақсад миллий ва мумтоз мусиқа маданиятимизни кенг жаҳонга тараннум этиш. Ансамбль «Муножот», «Сўз демай», «Бўлмағай», «Бўйларингга», «Шўх яллалар», «Шаҳлога тушди», «Мавриги», «Ўхшайди» каби мумтоз асарларни ижро этди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон халқ ва хизмат кўрсатган артистлар Исроилжон Ваҳобов, Абдунаби Иброҳимов, Матлюба Дадабоева, Аҳмаджон Дадаев, Гулбаҳор Эрқулова, Нуриддин Аминжонов ўз чиқишлари билан иштирок этишди.

    «Бу биз учун жуда қизиқарли тажриба. Биз симфоник ва рақс флеш-мобларини ўтказдик, бугун аэропортда йўловчилар илк бор ўзбек миллий мумтоз мусиқаси остида рақс тушдилар. Мақом бизнинг буюк меросимиз бўлиб, ЮНEСКО томонидан инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида эътироф этилган. Бугун эса нафақат ўзбекистонликлар, балки юртимиз меҳмонлари ҳам бу ажойиб мусиқани тинглаш имкониятига эга бўлди. Йўловчилар ва кузатувчиларда ушбу концерт катта таассурот қолдирди», — дея изоҳ берди «Узбекистан Аирпортс» матбуот хизмати.

    Эслатиб ўтамиз, эртага, 6 декабрь куни пойтахт аэропортида «Мақом» миллий мусиқа ансамбли иштирокида навбатдаги концерт дастури бўлиб ўтади.

    Дастурда миллий санъат марказининг ёш ижодкорлари ҳамда марказнинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмасидан ижрочилар иштирок этади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates