Тошкент халқаро конференцияси натижалари Покистон оммавий ахборот воситалари диққат марказида

    Покистоннинг «Islamabad Post» ва «Daily Spokesman» нашрлари веб-сайтларида Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи, «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси якунлари ва халқаро аҳамияти ҳақида материаллар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Материалларда юқори даражадаги мазкур халқаро форум, ташриф чоғида икки мамлакат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувлар, шунингдек, Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг Бухорога ташрифидан олган таассуротлари ҳақида маълумотлар ўрин олган.

    Тошкент анжумани, Покистон ва Ўзбекистоннинг янада яқинлашишига имкон бергани алоҳида таъкидланган. Стратегик шериклик шартномаси, албатта, икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш борасида муҳим қадам бўлди.

    Мақолаларда Марказий Осиё минтақасида рўй бераётган жараёнларда Ўзбекистоннинг стратегик ва минтақавий аҳамияти қайд этилган. «Нафақат республиканинг ўзи, балки бутун минтақа тараққиётига таъсир этувчи кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар узоқни кўзлаб изчил сиёсат олиб бораётган Президент Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари лавозимига сайланганидан кейин бошланди», - дея қайд этган Покистон ОАВ.

    «Тошкентда бўлиб ўтган анжуман Ўзбекистон раҳбариятининг яна бир самарали ва муваффақиятли тадбири бўлди», - деб ёзади муаллифлар. - 40 дан ортиқ мамлакатнинг, жумладан, энг юқори даражадаги меҳмонларнинг иштироки Ўзбекистоннинг жадал ва қатъий ташқи сиёсатидан далолатдир».

    «Daily Spokesman»нинг ёзишича, Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари тарихий ва маданий алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш, савдо ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва маданий ҳамкорликни чуқурлаштириш долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

    «Минтақавий нуқтаи назардан Афғонистонда тинчлик ва барқарорликнинг муҳим аҳамияти алоҳида таъкидланди, - дейилади мақолада. - Икки томонлама маслаҳатлашувлар ҳамда минтақавий даражада мувофиқлаштиришни мустаҳкамлаш тўғрисида қарор қабул қилинди».

    Таъкидланишича, Покистон Бош вазирининг Ўзбекистонга муваффақиятли ташрифи натижасида ҳар икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувларга эришилди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates