Тошкент халқаро таълим университети (TIUE) ва University of Portsmouth ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

    Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси кўмагида Тошкент халқаро таълим университети ва University of Portsmouth Higher Education Corporation ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

    Меморандум доирасида томонлар ҳамкорликда Педагогика, жумладан STEAM йўналишида ўқитувчиларни тайёрлаш, Ахборот технологиялари, Бизнес бошқарувига оид қўшма таълим дастурларини яратиш ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқишни келишиб олдилар.

    University of Portsmouth келажакда таълим муассасалари орасида талабалар алмашинувини йўлга қўйишга алоҳида қизиқиш билдирди. Таълим муассасалари профессорларнинг алмашинувини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган. Қўшма тадқиқотлар ташкил этиш ва тадқиқотларга ҳомийлик маблағларини жалб қилиш ҳамкорликнинг йўналишларидан бири бўлади. Турли семинар ва конференциялар ташкил этиш ҳамда тажриба алмашиш кўзда тутилмоқда.

    Меморандумни имзолаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов, Халқ таълими вазири маслаҳатчиси Улуғбек Касимхўжаев, Британия Кенгашидан Р.Эверитт ва Ж.Гулямова, Тошкент халқаро таълим университети ва University of Portsmouth вакиллари иштирок этди.

    Видеоконференция доирасида иштирокчилар Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик масалалари, Тошкент халқаро таълим университети ва University of Portsmouth ўртасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates