Тошкент Халқаро туризм ярмаркаси - 2022 бошланди

    Кўргазмада мамлакатимизда туризм соҳасида фаолият олиб бораётганлар, тадбиркорлар, шунингдек, хорижий мамлакат вакиллари иштирок этишмоқда.

    Тадбирни Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдухакимов очиб берди.

    Вазир шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан бирга ҳудудлар бўйича илк қадамни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан бошлаб, ушбу ҳудудларнинг туристик салоҳиятини ифода этувчи стендлар билан танишишди.

    “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасидаги жараён ОАВ вакилларини диққатини тортар экан, вазир А.Абдухакимовга саволлар билан юзланишди.

    Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги мухтор элчиси Абдулазиз Аккулов Тошкент вилоятига ажратилган павилон меҳмони.

    Шунингдек, хорижий тадбиркорлар Паркент виночилик саноатига қизиқиш билдиришди.

    Туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан кўплаб шартномалар тузилмоқда.

    Вилоятнинг туристик салоҳияти билан яқиндан танишган инвесторлар Тошкент вилоятига ўз сармоясини киритиб туризм соҳасини равнақ топтиришга хайрихоҳлигини билдиришди, деб хабар беради Тошкент вилояти туризм ва маданий мерос бош бошқармаси Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates