Тошкентда 144 миллион сўмлик “пақилдоқдар” пақилламай қолди

    Аниқланган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

    Тезкор тадбир давомида, фуқаро Курбонов ўзининг бошқарувидаги “Nexia3” маркали автотранспорт воситасига “VOLKSWAGEN” русумли автотранспорт воситасидан хорижда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тахминий қиймати 144 млн сўмлик 10 дона картон қутиларда жами 288 000 дона “трения” номли пиротехника воситаларини қайта юклаётган пайтда ашё далиллар билан қўлга олинди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    ***

    2021 йил 30 ноябрь куни Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувини олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

    Тезкор тадбир натижасида “Nexia3” маркали автотранспорт воситасидан “VOLKSWAGEN GRAFTER” русумли автотранспорт воситасига ортилаётган ҳолдаги хорижда ишлаб чиқарилган
    ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тахминий қиймати 144 млн сўмлик жами 288 минг дона “Трения” ва “Британик” номли пиротехника воситалари далилий ашё сифатида олинди.

    Аниқланган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates