Айрим ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу ҳолатда қиз гўёки ўғирлаб кетилаётгани айтилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати аниқ ва расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа шу йилнинг 7 июль куни тахминан соат 11.00 ларда Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчасида содир бўлган. 2001 йилда туғилган Х.А. “Nexia” русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, олдиндан таниши бўлган 2006 йилда туғилган Б.Ж. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида тортишиб қолади.
Сўнг фуқаро Б.Ж. ҳаракатланиб кетаётган автомашина эшигини очиб, йўл қатнов қисмига сакраган. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ИИО ФМБ ходимлари зудлик билан фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб борган.
Бирламчи тиббий маълумотга кўра, фуқарога “пешона ва чап чап ёноқ соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ҳамда тери ости гематомаси” ташхиси қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.








