Тошкентда 2 нафар йигит ногирон боланинг пулларини олиб қочиб, талончилик қилди

    Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 18.15 ларда Шайхонтоҳур туманида жойлашган деҳқон бозоридаги автотураргоҳда 1997 йилда туғилган Б.С. ва 2000 йилда туғилган Х.А. пиёда кетаётган 2003 йилда туғилган К.Хга нисбатан талончилик содир этишган.

    Маълумотларга кўра, К.Хнинг қўлидаги қора рангли пакет ва ичидаги пулларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан қочиб кетишган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми «в» банди билан («Талончилик») билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates