Тошкентда йил бошидан буён ЙТҲ оқибатида неча киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

    Хавфсизлик 8 декабр 2021 1607

    2021 йил 7 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан «ДИҚҚАТ ПИЁДА» шиори остида акция ўтказилиб, акция давомида йўл ҳаракати иштирокчилари билан йўл-транспорт ҳодисалари сонини қисқартиришга қаратилган тушунтириш суҳбатлари ўтказилди, дея хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси.

    Жорий йилнинг 1 январь кунидан 30 ноябрига қадар пойтахтда пиёдалар иштирокида 524 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган бўлиб, натижада 32 киши бадан шикастлари туфайли ҳаётдан кўз юмган ва яна 487 кишига турли оғирликдаги бадан шикастлари етган.

    Бу каби фожеалар ҳар доим ҳам ҳайдовчилар айби билан содир бўлмайди: баъзида пиёданинг ўзи белгиланган қоидаларни бузиб, йўлда кутилмаган омилга айланмоқда. Шу сабабли Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан профилактик чораларга катта эътибор қаратилмоқда.

    Жумладан, 2021 йилнинг 11 ойи давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга нисбатан жами 101 861 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Мазкур йўналишдаги ишлар давом этмоқда, дейилади хабарда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates