баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Тошкентда 5 нафар талаба номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этди

    Номаълум моддадан заҳарланиш оқибатида Тошкент шаҳрида ТАТУнинг 3 нафар талабаси ҳамда 2 нафар Сингапур институти ва Инха университети талабалари вафот этди.

    Тошкент шаҳрида 5 нафар талаба номаълум моддадан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

    27 февраль куни соат 20:50 ларда Юнусобод тумани, Инжобод кўчаси, 61-уйда ижарада яшаб келган ТАТУ 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур институти 2-босқич талабаси О.И. ҳамда «Инха» университети 1-босқич талабаси С. Х., ларнинг мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.

    Ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «а» банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Суд тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, жабрланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.

    Мазкур жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates