Тошкентда Бутунжаҳон дзюдо куни нишонланди

    Халқаро дзюдо федерацияси (ИЖФ) таклифи билан бу йилги байрам тантаналари "Биргаликда кучмиз" шиори остида ўтказилди.

    28 октябрь – Бутунжаҳон дзюдо куни

    Ўзбекистон дзюдо марказида ушбу санага бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, қўмита бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов, Миллий Паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари Шариф Мўминжонов, спорт фахрийлари, дзюдо терма жамоаси аъзолари ҳамда журналистлар иштирок этди.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари А.Каримов, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси А.Комилов, фахрий спортчи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий В.Пятаев юртимиздаги барча дзюдо спорти ихлосмандларини байрам билан самимий муборакбод этиб, спортчиларимизга мусобақаларда, хусусан Токио олимпиадасида ғалаба тилади.

    Тадбирда ёш дзюдочилар татамида ўз маҳоратларини намойиш этди. Мамлакатимизда дзюдо спорт турини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган бир гуруҳ спорт фидойиларига эсдалик совғалари топширилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates