Тошкентда экополиция хизмати автомобиллари намойиш қилинди

    Яшил сайёра 19 сентябр 2021 498

    Экологик назорат гуруҳлари таркибига шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, пост-патрул хизмати ва Давлат экология қўмитаси ходимлари киради.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда экология полициясини ташкил этиш таклифи президент Шавкат Мирзиёев томонидан 24 август куни республикадаги экологик ҳолатни яхшилаш бўйича ўтказилган танқидий руҳдаги йиғилишда ўртага ташланган эди.

    Экополициянинг асосий вазифаси сифатида ҳудудий экология органлари билан ҳамкорликда экологик қонун бузилишларга қарши курашиш, рейд тадбирларини ўтказиш назарда тутилмоқда.

    ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов Sputnik нашрига айни вақтда мамлакатда экополицияни ташкил этиш бўйича фармон лойиҳаси устида иш олиб борилаётганини маълум қилган эди.