Тошкентда экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди

    Хавфсизлик 6 июл 2022 1338

    Олмазор ва Шайхонтохур туманларида истиқомат қилувчи республикамизда фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

    Айниқланишича, «И.А» 10 нафардан ортиқ синфдошларини «Телеграм» иловасида ташкил қилинган «Чойхона» ва «Иймонлашайлик» каби гуруҳларга қўшиб, тақиқланган материалларни тарқатиб келган.

    Шунингдек, «И.А.» яқинлари ва кўплаб танишларини «таҳрирчилар» сафига аъзо бўлишга даъват қилиб, Интернет орқали экстремистик мазмундаги аудио ва видео материаллар тарқатган.

    Ўз навбатида, гуруҳ аъзолари мазкур материаллар билан танишиб, «Ҳизб ут-Таҳрир» фаолиятини қўллаб-қувватлаб келишган.

    Мазкур жиноий гуруҳнинг фаолияти айни пайтда Польшада яшириниб келаётган «Ҳизб ут-Таҳрир» ДЭТнинг ғоявий етакчиларидан бири бўлган, Ўзбекистондаги ва хориждаги ватандошларимизни радикаллашувига ҳамда жиноятчига айланиб қолишларига сабабчи бўлаётган “Маҳмуд Абдулмўмин” тахаллусли 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, мазкур давлат фуқароси ва содир этган жиноятлари учун халқаро қидирувда бўлган Холдаров Махмуджон Абдумаликович томонидан бошқарилган.

    Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates