Мазку хабар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор ўрганиш ишлари олиб борилди, деб ёзади бошқарма матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, йўловчи (аёл) ўша куни маст ҳолда таксига ўтирган. Аёл такси ҳайдовчисига йўналишни кўрсатиб туриши учун телефонини ўз ихтиёри билан берган ва ухлаб қолган.
Шундан сўнг, ҳайдовчи таниши билан аёлнинг номига онлайн микроқарз расмийлаштириб, пулни ўз картасига ўтказиб, банкоматдан ечиб олган.
Ҳозирда гумонланганлар қўлга олинган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Аёлга етказилган зарар тўлиқ қопланди.