Тошкентда ҳокимликлар матбуот котиблари учун семинар бошланди

    Бугун Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот хизматлари раҳбарлари учун ўқув-амалий семинар ўз ишини бошлади.

    Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг матбуот хизматлари раҳбарлари, шунингдек, соҳа бўйича мутахассислар ва экспертлар иштирок этмоқда.

    Семинар доирасида ахборот сиёсати ва коммуникация жараёнларини самарали ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, фейк хабарлар ва ахборот хуружларига қарши туриш, инқирозли коммуникацияни ташкил этиш ҳамда замонавий ПР технологиялари, рақамли медиа ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш, сифатли контент яратиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов семинар очилишида қатнашиб, ахборот хизмати соҳасида ҳали тизимли камчиликлар мавжудлигини айтди.

    У матбуот котибларининг мақоми ва масъулиятини сезиларли даражада оширилгани, фаолияти учун кенг имкониятлар яратганини таъкидлади.

    Шу билан бирга, соҳада ҳали тизимли камчиликлар сақланиб қолаётгани, ишда етарли даражада тезкорлик, таҳлилий ёндашув ва креативлик етишмаётганини қайд этди.
    Оммавий ахборот воситалари билан доимий ҳамкорликда ишлаш, ҳар қандай вазиятда уларнинг саволларига очиқ бўлиш ва ўз вақтида уларга жавоб қайтариш биринчи даражадаги вазифа бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

    Шерзод Асадов ҳамкасбларини фаол ва ташаббускор бўлишга, доимий равишда билим ва кўникмаларини ошириб боришга, масъулият, огоҳлик ва юқори профессионалликни намоён этишга, замонавий технологиялар асосида ва оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришга чақирди.

    «Ишончим комилки, бу ўқув-амалий семинар ахборот хизматлари раҳбарлари учун тажриба алмашиш, малака ошириш ва фаолиятни янги босқичга кўтаришда муҳим майдон бўлиб хизмат қилади», — дея фикр билдирган Шерзод Асадов.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates