Тошкентда "IREG–2023: Академик рейтинглар" конференцияси ўтказилади

    Ушбу тадбир Ўзбекистондаги бир қатор университетларга академик рейтинглар берилиши учун IREG тизимига киритилишига туртки беради.

    Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев IREG халқаро рейтинг агентлиги президенти Вальдемар Сивинский билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Унда Тошкентда бўлажак Ўзбекистон-Польша таълим форумларини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

    IREG халқаро рейтинг агентлиги президенти Вальдемар Сивинский Ўзбекистон олий таълим тизимига, шунингдек, мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш соҳасига қаратилаётган эътиборни юқори баҳолар экан, мамлакатимизнинг олий таълими сифати миллий хусусиятларни сақлаган ҳолда юқори халқаро амалиётларга мос келади.

    Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан дастлабки келишувга мувофиқ, Польша томони жорий йилнинг 26 апрелида Ўзбекистон ва Польша университетлари ректорлари форумини ўтказишни таклиф қилди. Ушбу тадбирга юқори қизиқиш бўлгани боис Польша университетлари ректорлари кенгаши раиси Aнджей Мелжик бошчилигидаги 30 нафардан ортиқ ректор ва профессорлардан иборат делегация таркиби шакллантирилмоқда.

    Шу билан бирга, жорий йил 27-28 апрель кунлари Тошкентда «IREG–2023: Академик рейтинглар» мавзусидаги рейтинглар ва халқаро университетлараро ҳамкорлиги бўйича йиллик конференцияни ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

    Ушбу тадбир Ўзбекистондаги бир қатор университетларга академик рейтинглар берилиши учун IREG тизимига киритилишига туртки беради. Анжуманда IREG аъзолари, Канада, Бразилия, Германия, Голландия, Венгрия, Руминия, Польша, Хитой, Сингапур, Туркия, Саудия Арабистони, Қатар, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон университетлари ректорларининг иштирок этиши режалаштирилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates