Тошкентда Жаҳон банкининг миссияси

    Урбанизация 19 май 2022 1343

    17 майда Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари – Рақамли ривожланиш департаментининг бошлиғи Алексей Хен Жаҳон банки делегациясини Корея Республикаси шаҳар мобиллиги бўйича мутахассислари билан бирга қабул қилди.

    Миссия раҳбари Антонио Нунез экспертлар делегациясининг вазифаси сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда пойтахт транспортини ривожлантиришга кўмаклашиш эканини маълум қилди. Бу транспорт ҳаракатини яхшилайдиган, тирбандликни камайтирадиган ва автомашиналарнинг атроф-муҳитга таъсирини камайтирадиган ечимларни жорий этишни англатади. Миссия тажриба алмашишни кўзда тутади - Тошкентдан ташқари, Олмаота, Бишкек ва Нурсултонни ҳам қисман қамраб олади, демак қўшниларнинг муваффақиятли тажрибасидан фойдаланиш мантиқан тўғри бўлади. Мутахассислар шаҳардаги вазият билан танишишни бошладилар - улар жамоат транспортида шаҳар бўйлаб ҳаракатланиб, унинг транспорт ҳаракатини ўрганяптилар.

    Алексей Хен меҳмонларни яқин ҳамкорликка чорлади. Россиялик урбанист Аркадий Герцҳманнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда, Навоий шоҳ кўчасининг бир қисми яқинда ўзгартирилгани, автомобиль транспорти жадал ривожланаётганлиги сабабли вужудга келаётган оқибатлар ҳақида гапирди ва бу масалада хорижий мутахассислар билан ҳамкорликка ишонч ортиб бораётганини таъкидлади.

    Меҳмонларга «Рақамли Тошкент» лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Унда йўл-транспорт ҳодисалари бўйича маълумотлар базалари, транспорт мавжудлиги ва ҳафтанинг соатлари ва кунлари бўйича қатнови ҳақидаги маълумотлар жамланган.

    Жаҳон банки экспертлари атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, шунингдек, ҳокимлик ва Транспорт вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК ва Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемаси ҳақидаги маълумотларни сўради.

    Мутахассислар келгусида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун маълумотлар сўровини шакллантиришлари ва шаҳар ҳокимлиги уларни тезкорлик билан тақдим этиши ҳақида келишиб олдилар, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates