Тошкентда жаҳон стандартларига жавоб берадиган ёпиқ турдаги сув ҳавзаси барпо этилади

    Спорт 14 январ 2021 4525

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 694-ф-сонли фармойишига асосан Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Авиасозлар 1-мавзесида жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган ёпиқ турдаги сув ҳавзаси, яъни бассейннинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

    Мазкур спорт иншоотида сузиш, синхрон сузиш ва сув полоси бўйича Ўзбекистон терма жамоалари ҳамда аҳоли вакиллари шуғулланиши учун барча шароитлар яратилади.

    Ёпиқ турдаги сув ҳавзасининг 1-қаватида 50х20 ўлчамдаги бассейн, спортчилар учун ошхона, эркаклар ва аёллар учун сартарошхона, 2-қаватида эса маъмурият хоналари ва тренажёр зали жойлашади. 3-қаватда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун 40 ўринли ётоқхона қурилади. Мазкур сув ҳавзаси шу йил сентябрь ойида тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    Ушбу замонавий сув ҳавзасининг ишга туширилиши натижасида нафақат пойтахт аҳолисининг мунтазам спорт шуғулланиш кўрсаткичи ортади, балки 2025 йилда Тошкент шаҳрида бўладиган IV ўсмирлар ёзги Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш учун яна бир муҳим қадам ташланади. Зотан, бу каби йирик комплекс мусобақаларни ўтказиш учун мана шундай муҳташам спорт мажмуалари зарур.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
    Матбуот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates