Тошкентда жарима майдонларининг онлайн тизими пайдо бўлди

    Транспорт 6 июл 2020 1086

    Автомобил эгаси масофадан туриб инспекторга барча зарур ҳужжатларни тақдим этиши ва Интернет орқали жарима тўлаши мумкин.

    Йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчи протокол билан танишгач, унинг машинаси жарима майдонига юборилгандан сўнг, ҳужжат ўрнатилган тизимга киритилади.

    "Ҳайдовчи ўзининг барча маълумотлари жойлаштирилган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати веб-сайтида рўйхатдан ўтиши керак.

    Шундан сўнг ҳайдовчига жарима миқдори ва ҳуқуқбузарнинг автомашинаси жойлашган жарима майдони ҳақида СМС-хабар келади.

    Шунингдек, автомобил эгаси инспекторга барча зарур ҳужжатларни масофадан туриб тақдим қилиши ва Интернет орқали жаримани тўлаши мумкин.

    Агар синов режими муваффақиятли якунланса, ушбу тизим республика бўйлаб амалга оширилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates