«Ўзэнергоинспекция»нинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида «П. К. Р.» МЧЖ.га тегишли уйда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди.
Электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, мазкур қоидабузарлик натижасида давлатга 2 миллиард 543 миллион сўм зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.








