Тошкентда коронавирус инфекциясига бепул ПЗР тестни қаерларда топшириш мумкин?

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати коронавирус инфекциясига бепул ПЗР тест топшириш мумкин бўлган манзилларни эълон қилди.

    Cўнгги кунларда юртимизда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар нисбатан кўпаяётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айниқса, Тошкент шаҳрида касалланишлар сони бошқа ҳудудларга нисбатан бироз юқори экани кузатилмоқда.

    Шу боис касалликни эрта аниқлаш, ўз вақтида даво чораларини кўриш мақсадида ПЗР тест синамаларини топшириш учун пойтахтимиз аҳолиси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

    Қуйида ушбу хизматнинг Тошкент шаҳридаги 12 та ПЗР таҳлили ўтказиш лабораторияси манзиллари келтирилган:

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси

    Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй.

    Учтепа тумани бўлими лабораторияси

    Учтепа тумани, Чилонзор 21.

    Сергели тумани бўлими лабораторияси

    Сергели тумани, Сергели 3-14.

    Чилонзор тумани бўлими лабораторияси

    Чилонзор тумани, Лутфий-4-14.

    Юнусобод тумани бўлими лабораторияси

    Юнусобод тумани, Юнусобод 8-34.

    Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси

    Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.

    Бектемир тумани бўлими лабораторияси

    Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй.

    Миробод тумани бўлими лабораторияси

    Саракўл кўчаси, 76-уй.

    Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси

    Хадра массиви, 17 А-уй.

    Яшнобод тумани бўлими лабораторияси

    Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.

    Яккасарой тумани бўлими лабораторияси

    Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.

    Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади

    Сергели тумани, Сергели 3-14.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу лабораторияларда ПЗР тест таҳлиллари соат 8:00 дан 18:00га қадар бепул ўтказилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates