Тошкентда Марказий Осиёда ягона бўлган Неврология маркази қурилади

    Инвестициялар 12 феврал 2021 1131

    11 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Япониянинг JICA ташкилоти консультантлари билан  учрашув бўлиб ўтди.

    Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Ғофир Жамолов, Шароф Раҳмонов ҳамда ҳокимлик тизимидаги бошқармалар мутасаддилари иштирок этди.

    Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ва Япония ўртасида турли соҳаларда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Жумладан, тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик ҳам узоқ йиллардан буён самарали давом этиб келмоқда. Шу йўналишда амалга оширилиши керак бўлган яна бир инвестицион лойиҳа - Тошкентда замонавий ва юқори технологик Неврология марказини қуришдир.

    Режага кўра, Неврология маркази 250 ўринга эга бўлиб, унинг негизида куну тун фаолият юритувчи поликлиника ташкил этилади.

    Ўзаро мулоқот давомида япониялик консультантлар мазкур марказ учун ажратиладиган ҳудуд, ундаги инфратузилма, коммуникациялар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

    Шунингдек, учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ушбу марказ қурилиши ниҳоятда долзарблиги ва бу лойиҳанинг амалга оширилиши невролик хасталикларни ўз вақтида, самарали даволашда муҳим аҳамиятга эга бўлишини таъкидладилар.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates