Тошкентда ноёб тиббиёт маркази барпо этилмоқда

    Урбанизация 22 январ 2021 1237

    Ўзбекистондаги янги ноёб тиббиёт муассасаси - Кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилишига пресс-тур ташкил этилди.

    Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 8,1 гектарлик худудда замонавий, энг юксак халқаро талабларга тўла жавоб берадиган кўп тармоқли клиника қурилмоқда. Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ўз вақтида ва сифатли ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатишни, юқори малакали тиббий кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш тизимига инновасион тиббий технологияларни ва халқаро даволаш-диагностика регламентларини кенг жорий этишни таъминлаш мақсадида ушбу кўп тармоқли клиникани барпо этиш ишлари бошлаб юборилган.

    Ушбу лойиҳа бўйича барча комплекс чора-тадбирлар президентнинг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3298-сон қарорида белгиланган. Унга мувофиқ, юксак ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ушбу замонавий лойиҳа «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда Россиянинг «Урал кон-металлургия компанияси» ОАЖ томонидан амалга оширилмоқда.

    Замонавий халқаро талаблар асосида амалга оширилаётган ушбу тиббий лойиҳа учун дунёнинг кўплаб мамлакатларида юқори технологик тиббиёт муассасаларини муваффақиятли барпо этиш этиш тажрибасига эга бўлган «КБВ ГмбҲ&Cо.КГ» (Германия Федерасияси, Лейпсиг ш.) ихтисослашган немис компанияси ҳам жалб қилинган. Унга барча асосий лойиҳалаш ишларини амалга ошириш юклатилган. Россия Федерасиясининг «Уралмеханобр» ОАЖ (Екатеринбург ш.) Бош лойиҳа ташкилоти сифатида барча ишчи ҳужжатларни тайёрлашга масъул. Тошкент шаҳридаги «ТошуйжойЛИТИ» АЖ лойиҳалаштириш ташкилоти барча лойиҳа хужжатларини республикамиз норматив ҳужжатлари талабларига мослаштириш ва уларни Давлат экспертизасидан ўтказиш учун тайёрлашга масъул.

    Янги тиббиёт муассасасида ходимларни узоқ муддатли ва юқори малакали иш билан таъминлаш бўйича тадбирлар режасини амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган. Жумладан, Германия ва Россия Федерасиясидаги хорижий клиникалар ва тиббиёт марказларида тиббиёт ходимлари учун ўқув дастури ишлаб чиқилган бўлиб, 42 турдаги мутахассисликлар бўйича шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари, шунингдек, кичик тиббиёт ходимларини ва бошқа ходимларни қайта тайёрлаш режалаштирилган.

    Германиянинг бешта тиббиёт маркази ва Россиянинг иккита клиникаси узоқ муддатли икки томонлама ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Улар билан тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш, улар малакасини ошириш, мутахассислар ўртасида самарали тажриба алмашиш мақсадида меморандум имзоланган. Ҳамкорлик доирасида, асосан, кардиология, ангиохирургия, кардиохирургия, интервенцион ангио-кардиология, неврология, диагностик ва оператив эндоскопия, онкология, абдоминал ва торакал хирургия, умуртқа хирургияси, ортопедия, болалар хирургияси, реабилитасия ва бошқа шу каби соҳаларда юқори малакали тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш мақсад қилинган.

    Ахборот-таҳлилий медиа маркази

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates