Қайд этилишича, шу йилнинг 18 апрель куни 1958 йилда туғилган Х.С. маст ҳолатда бўла туриб, автотураргоҳ қоровули ва бошқа фуқароларни ошхона пичоғи билан қўрқитиб, жамоат тартибини бузган. Сўнг воқеа жойидан қочиб кўп қаватли уйлардан бирига кириб кетган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро Х.С. ушланиб, яқин орадаги ИИБга олиб борилган. Х.С. томонидан пичоқ билан ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 («Майда безорилик»), 194 («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») ва 185 прим 2 («Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш») моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилган.
Суд томонидан ушбу шахсга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.








